Австралия термасининг энг яхши тўпурари сўнгги ўйинини қачон ўтказади?
Ads

Австралия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар Тим Кэйхилл шу йилнинг 20 ноябрь куни терма жамоадаги сўнгги учрашувини ўтказади.

Ливанга қарши баҳс 38 ёшли футболчининг хайрлашув ўйини бўлади.  ЖЧ–2018 турниридан кейин Кэйхилл термадаги фаолиятини якунлагаши ҳақида эълон қилди.

У Австралия терма жамоаси сафида 107 учрашув ўтказиб, 50 та голга муаллифлик қилган. Фаолияти давомида у “Эвертон”, “Миллуолл”, “Нью-Йорк Ред Буллз”, “Шанхай Шэньхуа”, “Ханчжоу Гринтаун” ва “Мельбурн Сити” клубларида тўп сурган.

1 сентябрь куни Тим Кэйхилл Ҳиндистоннинг “Жамшедпур” клуби билан шартнома имзолади. Футболчи машғулотларга киришди.