Австралия U-23 бош мураббийи: "Ҳамма бизнинг голимиздан роҳатланди ва завқ олмоқда"
Ироқ U-23 ҳамда Австралия U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган беллашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳамма бизнинг голимиздан роҳатланди ва завқ олмоқда. Менимча, биз бунга лойиқ эдик. Футболчи бу вазиятга мослашиб, зарба берган ҳолат ажойиб лаҳза эди.
Мен учун хурсанд бўладиган воқеа биз мана шундай гол урганимиз бўлди. "Миллионлар ўйини" мухлислари учун бундай гол кўриш фақат завқ бағишлайди", - деди мутахассис.
Фикрлар