Австралия U-23 бош мураббийи: "Осиёда ҳамма ҳар хил футбол ўйнайди"

Австралия U-23 ҳамда Иордания U-23 терма жамоалари ўртасидаги беллашувда номинал мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Австралия олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тревор Морган учрашувдан кейин қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз бу ерга футболни теран тушуниш учун келганмиз. Қанча кўп ўйинда қатнашсак, шунча тажрибага эга бўламиз. 

Жуда кучли мураббийга эга, очко сув ва ҳаводек зарур бўлиб турган жамоага қарши майдонга чиқдик. Ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритишимиз лозим эди. Якунда шундай бўлди ҳам. Бундан хурсандман.

Осиёда ҳамма ҳар ҳил футбол ўйнайди. Аммо бир хиллик бу ўйинга бўлган эътиборда. Қитъада футбол тобора ривожланиб бормоқда. Юлдузлар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу биз учун жуда қувонарли ҳолат", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!