Австралия ва Индонезия ЖЧ-2034 мезбонлиги учун қўшма ариза топширади
Австралия футбол федерацияси 2034 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ариза топширишни ўрганиб чиқмоқда.
The Guardian нашри тарқатган хабарга кўра “яшил қитъа” вакиллари бу борада қўшни индонезияликлар билан қўшма ариза топшириш бўйича келишувга эришишган.
Эслатиб ўтамиз, Австралия ЖЧ-2022 мезбонлиги учун ҳам кураш олиб борган эди. Бироқ, мезбонлик якунда Қатарга насиб этди.
Фикрлар