Австралияга қарши учрашувлардаги "қора анъана"га нуқта қўйдик! Энди гол бор, аммо...
Осиё кубоги 3-тури доирасида Австралия ва ЎЗБЕКИСТОН терма жамоалари ўзаро куч синашди ва унда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дастлаб, "яшил қитъа вакиллари" Бойлнинг пенальтидан урган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Аммо 79-дақиқада Азиз Турғунбоев баланд сакраб, боши билан гол урди ва мувозанатни тиклаб қўйди.
Мазкур беллашув икки жамоа ўртасидаги бешинчиси бўлди. Бунга қадар Австралия ва Ўзбекистон 4 маротаба куч синашган ва уларнинг 3 тасида "кенгурулар" зафар қучганди. Яна бир ўйинда дуранг қайд этилган. Эътиборлиси, биз бироз аввал якунига етган бешинчи учрашувда илк бор мазкур терма дарвозасини ишғол қилдик.
Ўзбекистон - Австралия
Ўйинлар сони : 5 та
Австралиянинг ғалабаси: 3 та
Ўзбекистоннинг ғалабаси: 0 та
Дуранг: 2 та
Тўплар нисбати: 1:9
Фикрлар