Ads

Бугун Россия Премьер-лигасида 8-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар бўлиб ўтди.

Вадим Афонин тўп тепадиган "Оренбург" бу тур сафарда "Ахмат"га қарши баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда Анхель 22-дақиқада ҳисобни очди. 67-дақиқада эса Вадим Афонин рақиб жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликдан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади ва жамоасининг Грозний сафаридан 1 очко олишига сабабчи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: