Ахрор Асроров: Қозоғистондаги турнир орқали Таиландга борадиган таркибни аниқлаб оламиз
Мазкур мусобақада Ахрор Асроров бошқарувидаги "Торнадо" клуби спортчилари иштирок этиши борасида хабар берган эдик. Бўлажак мусобақа олдидан эса мураббийнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ушбу турнир биз учун катта тажриба мактабини ўтайди. Боиси, бу мусобақада бир қатор кучли таэквондочилар қатнашишади. Шогирдларимнинг тайёргарлиги жуда ҳам яхши. Худо хоҳласа, олтин медалларни қўлга киритиб, бизни хурсанд қилишади деган умиддаман. Шунингдек, биз бу ерда маҳаллий "ЖеБе" клуби билан биргаликда машғулотлар ўтказишни режалаштирганмиз.
Мазкур мусобақада ғолиб бўлганлар 27-28 июль кунлари Таиландда ўтадиган яна бир нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади", - деди мураббий.
Фикрлар