Амстердамнинг "Аякс" клуби бош мураббийи Эрик Тен Хаг жамоа ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш ёзда "Челси" таркибига ўтишини тасдиқлаб ўтди.

"Зиешнинг трансфер ишлари якуний босқчда деб айта оламан. Бироқ мен бу трансферни бир икки йил олдинроқ амалга ошади деб ўйлаган эди.

Яна ҳам биз хурсанд бўлишимиз керак, чунки Зиеш хизматларидан мавсум сўнггигача фойдаланиш имкониятимиз бор", - дейди Тен Хаг.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ,  "аристократлар" 26 ёшли марокашлик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришишгани ва унга кўра Зиеш мавсум якунлангач 40-45 млн евро эвазига “Челси”га кўчиб ўтиши хабар қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)