"Аякс" Голландия терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома имзолади

  • 7 октября, 2020, 09:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Аякс" ўзининг расмий сайти орқали "Вердер" ҳужумчиси Дэви Классенни таркибга қўшиб олганини маълум қилди.

Tecno

27 ёшли футболчининг трансфери амстердамликларга 11 млн еврога тушган. Ушбу сумма келажакдаги бонуслар ҳисобига яна 3 миллионга ортиши мумкин. Дэви янги жамоаси билан 2024 йилгача шартнома имзолади. У “Аякс”да 6-рақамда ўйнайди.

Классен асли “Аякс” тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Вердер” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган икки йил давомида бременликлар сафида жами 81 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйди. Голландия терма жамоасида эса 16 та ўйинда майдонга тушган ва 4 та гол урган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию