"Аякс" ҳимоячиси учун 3та гранд клуб кураш олиб бормоқда
"Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфико учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли аргентиналик футболчини "Арсенал" ҳам ўз сафида кўрмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ ушбу футболчига шунингдек Мадриднинг икки гранди “Атлетико” ва “Реал” ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, "Аякс" Тальяфико 2018 йил бошида "Индепендьенте"дан сотиб олган ва у билан 4,5 йиллик шартнома имзолаган эди. У жорий мавсум Голландия чемпионатида 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Амстердамликлар уни 10 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Фикрлар