"Аякс" рекорд ўрнатди

Голландия чемпионатининг 18-турида "Аякс" "Адо Ден Хааг" (6:1) жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, "Аякс"нинг 2019 йилдаги барча турнирларда урган голлари сони 163 тага етди ва бу кўрсаткич Голландия клублари тарихидаги энг кўпи бўлди.

Маълумот учун, "Аякс" Голландия чемпионатининг жорий мавсумида 18 та учрашув ўтказиб, 58 та гол киритишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!