“Аякс” шармандали мағлубият гувоҳларига пул берадиган бўлди

Амстердамнинг “Аякс” жамоаси Нидерландия кубогининг 1/16 финалида “Херкулес” футболчиларидан 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраб, мусобақани эрта тарк этган эди.

“Херкулес” Нидерландия чемпионатининг тўртинчи дивизиони вакили бўлгани учун “Аякс”нинг мағлубияти мухлисларга оғир ботди.

Маълумотларга қараганда, “Аякс” раҳбарияти жамоани қўллаб-қувватлаш учун рақиб стадионига борган мухлисларнинг харажатларини қоплаб берадиган бўлди.

- Жамоамизнинг ёмони ўйини туфайли сизлар бу мағлубиятни жуда оғир қабул қилдингиз. Биз бу мағлубиятдан уятдамиз. Ўйинчилар ва мураббийлар билан келишилган ҳолда, учрашувга чипта олган мухлисларнинг барчасига харажатлар қоплаб бериладиган бўлди, - дейилади клуб баёнотида.

Утрехт шаҳридаги учрашувга амстердамлик мухлислардан 325 нафар боргани қайд этилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!