"Аякс" тарихий рекорд остонасида турибди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб баҳси доирасида “Аякс” сафарда “Ювентус" (1:2) устидан сенсацион тарзда ғалаба қозонди ва ярим финалга чиқди.

Шу куни ғалаба голига муаллифлик қилган 19 ёшли Маттейс де Лигтнинг киритган голи амстердамликларнинг жорий мавсумдаги 155-голи бўлди. Эътиборлиси, “Аякс” шу тариқа ўз тарихида бир мавсумда энг кўп гол уриш бўйича 2009/10 йилги мавсумда ўрнатган рекордини такрорлади. Бироқ, мавсум якунигача ҳали бир қанча учрашувлар борлигини инобатга олса, клуб бу борадаги рекордини янгилаши мумкин.

Маълумот учун, “Аякс” айни дамда 74 очко билан Голландия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!