"Аякс"нинг муваффақиятсиз серияси давом этади. Клуб сўнгги ўринда кетаётган "Утрехт"га мағлуб бўлди

Нидерландия чемпионатининг 9-турида "Аякс" "Утрехт" меҳмони бўлиб, 4:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Дастлаб, Фламинго ҳисобни очган бўлса, Ван де Хорн орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан сўнг Хлинссон дубль қилиб, ҳисобни тенглаштирди. Орадан кўп ўтмай Бергвейн жамоасини олдинга олиб чиқди. Сўнгги дақиқаларда Торнстра ва Фраулолар биттадан гол урди ва мезбонлар камбэк амалга оширди. 

Шу тариқа, "Аякс" турнир жадвалида 17-ўринга тушиб кетди. "Утрехт" эса 16-поғонага чиқиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!