"Аякс"нинг яна бир футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин

Каталониянинг "Барселона" клуби "Аякс" ҳимоячиси Николас Тальяфикони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 26 ёшли аргентиналик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида харид қилишни режалаштиришмоқда. Айтш лозимки, амстердамликлар ушбу футболчи учун 20 млн евро сўрашмоқда. Бироқ, “Барселона” Тальяфико учун у қадар катта маблағ тўламоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Тальяфикога шунингдек "Реал", "Атлетико" ва "Арсенал" клубларидан ҳам қизиқишлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Тальяфико жорий мавсум “Аякс” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!