Айла Томлянович мусобақани ғалаба билан бошлади

Хотин-қизлар теннис уюшмаси – WTA томонидан ташкил этилган "Miami Open" турнирининг учинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

"Премьера" туркумига кирувчи мусобақанинг илк босқичида Айла Томлянович (Австралия) ва Анна-Лена Фридзам (Германия) ўзаро куч синашди. Ушбу учрашувда Айла рақиби устидан уч сетда 4:6, 6:3, 6:0 ҳисобида устун келди.

Шунингдек, швециялик Ребекка Петерсон эса германиялик Лаура Зигемундни биринчи даврада 6:1, 5:7, 7:5 ҳисобида таслим қилди.

Эслатиб ўтамиз, А.Томлянович иккинчи босқичда беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!