Айни дамда Ўзбекистоннинг энг зўр футболчиси ким?
Ads

Хабарингиз бор бугун сайтимизнинг телеграмдаги расмий каналида Ўзбекистоннинг айни дамдаги энг яхши футболчиси ким деган сўровнома ўтаздик.

Ушбу сўровномада жами 1059 нафар мухлис иштирок этди. Эътиборлиси, уларнинг 843 нафари, яъни 80 фоизи “Ростов”да фаолият олиб бораётган Элдор Шомуродовга ўз овозларини беришди. 216 нафари (20%) эса “Шанхай СИПГ” ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовга овоз берди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум “Ростов” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Одил Аҳмедов эса “Шанхай СИПГ” сафида 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Низомтой Эргашев
29/08/2019 05:17
Шомуродов N1
Fayzi UZ
28/08/2019 22:07
bunga shubxa yuq Shomirodib lidir