Айни пайтда “Бавария” энг кучли жамоами? Унга тенг келадиган рақиб борми? – Даврон Файзиев жавоб берди

“Бавария” бугун Германия Бундеслигаси 7-турини сафарда “Боруссия Д”га қарши ўтказади. Беллашувга қизиқиш анча юқори. Сабаби жамоалар турнир жадвалида 15 очкодан жамғарган ҳолда қўшҳокимликни юзага келтирган. Ушбу беллашув олдидан кўпчилик “Бавария” айни пайтда энг кучли жамоа эканлигини таъкидламоқда. Хўш бу фикрлар қанчали тўғри?

Таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев SPORTS.uz сайтининг “youtube”даги саҳифасида бунга жавоб берди. Ҳақиқатдан ҳам мюнхенликлар энг кучлисими?

- Менимча, айни пайтда “Бавария”га тенг келадиган рақиб йўқ. Ҳозирги кунда “Бавария” энг кучли клуб, бу ЕЧЛда расман тасдиқланди. Янги мавсумда ҳам жамоанинг имкониятларини кўряпмиз. Мени ҳайрон қолдирган жиҳати – Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан Ханс-Дитер Флик таркибни сақлаб қолди. Шу футболчилар билан кейинги мавсум ҳар қандай клуб билан рақобат қила олади. Лекин мураббий таркибни янада кучайтирди. Мюнхенликлар Европа трансфер бозорида энг фаолларидан бири бўлишди. Кучайтирадиган чизиқнинг ўзи йўқ эди. Аммо Флик янгиларни жалб қилди. Нега? У мавсум оралиғида “Бавария”га келганида ўз ғояларига мос футболчиларни харид қилишга вақти ва имконияти бўлмаган. Германиялик мутахассис ана шундай ўйинчиларнинг бир нечтасини жамоага таклиф қилди, кўнгли тўлди. Энди кўнгли тўлган Фликни тасаввур қилаверинг.

2869174-59129488-2560-1440

Агар “Ливерпуль” ўзининг энг чўққидаги формасига чиқиб олса, “Бавария”га рақобат туғдириши мумкин. Аммо шу туришида қийин масала. Юрген Клопп шогирдлари ҳам максимал формада эмас. Шунинг учун “Ливерпуль” шу туришида мюнхенликларни ютишига сал шубҳам бор. “Реал” ва “Барселона” формада эмас. Асосий рақобатчилар шу. Айни пайтда “Бавария” – Европанинг энг кучли клуби, - деди Даврон Файзиев.

“Боруссия Д” – “Бавария” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 22:30да “Спорт” телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!