Айни пайтда нечта давлатда Токио Олимпиадасининг лицензияси бор?
Мана, Токио Олимпиадаси бошланишига ҳам 1 йил, 1 ой вақт қолди. Айни пайтга келиб, дунёнинг барча спортчилари ушбу Олимпия ўйинларига йўлланма қўлга киритиш учун бор куч-ғайратини ишга солган. Аммо атлетлар орасидан шундай омадлилари ҳам борки, улар Олимпиада йўлланмасини аллақачон нақд қилиб бўлишган.
Эндиликда эътиборингизга Токио Олимпиадасига йўлланма қўлга киритган терма жамоалар бўйича маълумотларни ҳавола қилиб борамиз. Айни пайтга келиб, Токио Олимпиадасига 75 та давлат спортчиларида йўлланма бор (сўнги янгиланиш 22 июнь). Осиё мамлакатларидан эса 16 давлат спортчиларида Олимпиада лицензияси мавжуд (мезбонлардан ташқари). Қувонарлиси, улар орасида юртимиз номи ҳам келтириб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига терма жамоамиз қўлга киритган лицензиялари сони ҳозирча 2 тани ташкил этмоқда. Теннисчимиз Денис Истомин ва велошосседа Ольга Забелинская Токио Олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, ўқ отиш спортида Сервер Ибрагимов XVI Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган. Терма жамоамиз вакилларининг бу борадаги кўрсаткичи келаси йил 3 хонали рақамларни забт этишини тилаб қоламиз. Зеро, йўлланма олиш учун ҳали олдинда роппа-роса 1 йил вақт бор.
Манба: МОҚ
Фикрлар