Айсберглар орасида, савдо маркази томида ва бошқа антиқа жойдаги стадионлар ҳақида эшитганмисиз?

Футбол стадионлари орасида машҳурлари жуда кўп. Айниқса, Европа грандлари тўп сурувчи ареналар номи мухлислар учун ёд бўлиб кетган. Шундай бўлсада, сайёрамизда шундай стадионлар борки, сиз улар ҳақида эшитмагансиз. Ваҳоланки, бу стадионлар эътибор марказимизда бўлишга тўлиқ ҳақли!

«Эрнандо Силес» (Боливия)

121241244

Боливия терма жамоаси уй ўйинларини ўтказувчи стадион бошқалардан ажралиб туради. Денгиз сатҳидан 3500 метр баландликдаги иншоотда яқиндагина Аргентина терма жамоаси меҳмон бўлди. Месси эса, учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Улкан баландликдаги ажойиб ғалаба! Бу ердаги ғалабанинг қадри баланд».

12121212

2017 йилда Неймар ўзининг "Инстаграм" саҳифасида қизиқ суратни эълон қилган эди. Унда жамоадошлари кислород балончалари ёрдамида нафас олаётгани акс этган. Дарҳақиқат, бундай баландликда нафас олиш мушкул. Ўша баҳсдан сўнг, Бразилия футбол раҳбарлари Боливиянинг уй учрашувларини бошқа мамлакатда ўтказишни таклиф қилган эди.

Вождовас (Сербия)

12124144

Бир қарашда, аренанинг бошқаларникидан фарқи йўқ. Синчиклаб қарасангиз, ўйингоҳ савдо марказининг томида жойлашганини сезасиз. Белград шаҳридаги стадион кулгили кўриниши мумкин, бироқ УЕФАнинг барча талабларига тўлиқ жавоб беради. Ҳатто, Чемпионлар Лигасининг гуруҳ баҳсларини ҳам қабул қилиши мумкин.

«Брага Мунисипаль» (Португалия)

121224442

Таниқли «Брага» жамоасининг уй стадиони қоянинг тагида жойлашган. 2004 йилдаги Европа чемпионати олдидан қурилган бўлиб, трибуналар темир трослар ёрдамида бир-бирга маҳкамланган.
Арена бир вақтнинг ўзида 30 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Бунақаси Европада бошқа йўқ.

«Оттмар Хитцфельд Арена» (Швейцария)

1212214124

Маҳаллий «Гспона» мухлислари сифатли футболдан лаззат олмаслиги мумкин, бироқ табиат гўзаллиги борасида ҳаммадан олдинда.

Бу ерга мухлисларнинг етиб келиши жуда мушкул. Фақат канатлар ёрдамидагина стадионга қадар кўтарилиш мумкин. Боз устига, трибуналар борасида ҳам муаммо мавжуд. Шуга қарамай, арена денгиз сатҳидан баландлиги борасида Европада тенгсиз.

«Игралисте Батария» (Хорватия)

1212124334

Хорватия – Европанинг кўҳна мамлакати. Бу ерда футбол атмосфераси ўзгача. Хорватия тарихий бинолари билан машҳур.

«Игралисте Батария» – трибуналари ЮНEСКО рўйхатига киритилган икки бино ўртасида жойлашган. 15 асрда қурилган қалъа Авлиё Марк бу томонда бўлса, иккинчи томонда Камерланго қалъаси кўриниб турибди.

«Свангаскард» (Фарер)

1231241436346

Тотфире шаҳарчасида атиги 800 киши истиқомат қилади. «Свангаскард» стадиони эса, 6000 минг мухлисга мўлжалланган.

Аввалари бу ерда Фарер ороллари терма жамоаси тўп сурган. Ҳозирда маҳаллий «Тофтир» клуби ўз ўйинларини шу ерда ўтказади. Атроф муҳит кўзни қамаштиради. Яшил водий ва чуқур кўл. Ўз вақтида, бу стадионларга Европанинг кучли терма жамоалари ташриф буюрган.

«ББВА Банкомер (Гуадалупе)» (Уругвай)

124124214

Монтаррейдаги стадион 52 минг мухлисга мўлжалланган бўлиб, 2015 йилда бунёд этилган. Аслида, ҳеч қандай мақсадсиз қурилган бўлса-да, арена тезда машҳур бўлиб кетди.

Серра-де-ла-Силья тоғи тагида жойлашган арена мухлислар билан ҳар доим ҳам тўлавермайди. 2017 йилда ушбу аренада олинган сурат ижтимоий тармоқларда жуда кўп муҳокамага сабаб бўлди.

Кузатувчилар ушбу аренадаги мухлислар жамоаси мағлуб бўлса, тоғдан бошига тушириб юбориши мумкинлиги ҳақида кулгили изоҳлар қолдирган.

«Флеут» (Сингапур)

1212121212212

Сингапурда сувда сузиб юрувчи стадион борлигидан хабарингиз борми?

2007 йилда бунёд этилган стадион сайёрамиздаги энг катта сузувчи концерт зали ҳам ҳисобланади. Эътиборлиси шундаки, бу ерда футбол учрашувини бир вақтнинг ўзида 30 минг мухлис томоша қилиши мумкин.

Ҳозирча, стадионда бирорта улкан ўйин ўтказилмаган. Қуйи дивизион вакилларигина стадионда тўп сурган, холос. Асосан, концертлар чоғида трибуналар тўлиши мумкин.

«Стадион Ммбато» (ЖАР)

123123124212553

Сиғими 59 минг бўлишига қарамай, 2010 йилда ФИФА ЖЧга мезбонлик қилаётган ЖАРга бу стадионда ўйинлар ўтказишга рухсат бермаган.

Барчасига ғалати қурилган трибуналар сабаб. ФИФА вакиллари бундай трибуналар трансляцияни бузиб қўйишини важ қилиб кўрсатган ва «Ммбато»ни рўйхатдан ўчирган эди.
Ҳозирда маҳаллий университетлар талабалари ўртасидаги спорт мусобақалари шу ерда ўтказилмоқда.

«Тартан Черни Балог» (Словакия)

Словакиядаги «Тартан» мухлислари ҳар доим ҳам эътиборини ўйинга қарата олмайди. Сабаби, исталган пайтда поезд овози уларни чалғитиб қўйиши мумкин.

1985 йилда қуриб битказилган ўйингоҳ темир йўл базаси ёнгинасида жойлашган бўлиб, маҳаллий темирйўлчилар бу клубни жуда ҳам ёмон кўради.

Гренландиядаги очиқ стадион

12122112

Қорлар мамлакатида ҳам футбол биринчилиги мавжуд. Ҳар йилда бир бор барча клублар бир жойга жам бўлади ва бир ҳафта ичида мусобақа ғолибини аниқлаб беради. Турнир август ойининг охирида бошланади.

Ўйинларни ўтказиш учун турли стадионлар танланади. Сиз кўриб турган арена бундан 3 йил илгари мусобақага мезбонлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар