Айтганим бўлмаса, бошқа суперклубга кетаман!
“Ювентус”ҳимоячиси Маттейс де Лигт бир қатор гранд клублар нишонига тушди. Бунга нидерландиялик футболчининг Турин клуби билан шартномаси якунланишига тобора кам вақт қолаётгани сабаб бўлмоқда.
Де Лигтнинг ҳозирги келишуви 2023 йилнинг ёзигача давом этади. Клуб мутасаддилари унга янги битим таклиф қилиб, йилига 8 миллион евролик маош бермоқчи. Футболчининг ўзи бошқа клублардан қизиқиш кўпайиб бораётганини инобатга олган ҳолда ҳар мавсум 12 миллион евро маош берилишини талаб қиляпти.
Молиявий қийинчиликлар туфайли туринликлар нидерландиялик ҳимоячи талабини бажара олмайди. Агар улар жорий мавсум якунлангунича келишувга эришмаса, Маттейс де Лигт ёзда сотиб юборилиши мумкин.
Фикрлар