Айтсак ишонмайсиз, турнинг энг кўп мухлислари Тошкентдаги ўйинда қайд этилди
Ads

26-28 август кунлари Суперлиганинг 18-тури ўтказилди. SPORTS.uz сайти анъанасига содиқ ҳолда тур мухлисларини тақдим этади.

Тур ўйинларига жами 31139 томошабин ташриф буюрди. Бу бир учрашувга ўртача 4448ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Пахтакор” – “Андижон” беллашувида қайд этилди - 6354. Бу камдан-кам учрайдиган ҳолат.

6871566919416

Энг кам ишқибозлар Термизда. “Сурхон” – “Қизилқум” баҳсини 3120 ишқибоз бевосита ўйингоҳдан томоша қилди.

Жиззахда ишқибозлар сони ортиб бормоқда. Бу гал "Сўғдиёна" - АГМК учрашувига 5027 томошабин келган.

Қуйида 18-турда энг кўп мухлислар ташриф буюрган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

ПАХТАКОР - АНДИЖОН 5:1. 6354 томошабин

МЕТАЛЛУРГ – НАВБАҲОР 1:0. 5421 томошабин

СЎҒДИЁНА – АГМК 1:0. 5027 томошабин

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1. 4842 томошабин

ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ 1:0. 3252 томошабин

ДИНАМО – БУХОРО. 3123 томошабин

СУРХОН – ҚИЗИЛҚУМ 2:0. 3120 томошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxriddin Murodov
29/08/2019 14:56
Paxtakor-Navbahorga 120%ga toladi stadion 30ming muhlisga to'ladi. Paxtakorni birinchi mag'lubiyadi bo'ladi,agar hakamlar sotilmasa.
&
Kamolov Utkir
29/08/2019 14:39
Kecha Navbaxorda murabbiyni kutib olgani stadionga 2500000 ta muxlis keldi.
&
Фан
29/08/2019 15:49
Мухлислар у/н стадионга кириб учрашувни бевосита жонли куриш у/н чипталар текин булган клубларда мухлислар ташрифи хакидаги ма'лумолари хеч качон хакикатга тугри келмаслиги хозирги кунда хеч кимга сир эмас. Шундай экан ёлгон ма'лумотларга алданиб колишдан сакланинг хурматли админжонлар.
Ёлгон ма'лумотлардан сакланиш- бу сайт рейтингини кутариш гаровидир.
&
Kamolov Utkir
29/08/2019 14:40
Uzr 2500 ta muxlis keldi
&
29/08/2019 16:09
2500 мухлис бу факат Наманган шахри ва шахар атрофидан ташриф буюрган мухлислар сони холос.
Вилоятни чекка туман ва чекка хали интернет хизмати(0 ноль) ривожланмаган кишлогларидаги мухлислар севимли мураббийлари кайтишидан бехабар колишган йукса стадион тулган буларди десам хам ишонайверинг.