Азар
Ads

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби Торган Азар жамоасини ўзгартириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бельгиялик футболчига Дортмунднинг “Боруссия” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Айтиш лозимки, Азарнинг мюнхенгладбахликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Боруссия М” сафида бу мавсум жами 11та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 7та гол уришга эришди.