Азар "Челси" тарихидаги тўпурарлар учлигига кириб олди
Азар "Челси" тарихига кирди.
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар кеча АПЛнинг 3-тури доирасида "Ньюкасл"га (2:1) қарши ўтказилган сафар баҳсида ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, ушбу гол 27 ёшли бельгиялик футболчи учун “аристократлар” сафидаги 70-гол бўлди ва у бу кўрсатгич борасида Жимми Флойд Хассельбайнкани (69) ортда қолдиришга эришди.
Айни дамда “Челси” тарихида Азардан кўп гол урган фақат 2та футболчи бор. Улар Дидье Дрогба (104) ва Фрэнк Лэмпардлардир (147).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар