Азар
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар ўзининг жамоадаги келажаги борасида муҳим қарорга келди.

Football Espana нашрининг маълум қилишича агар “аристократлар” жорий мавсум якунида бирор бир арзирли совринни қўлга кирита олмаса, у ҳолда 27 ёшли бельгиялик футболчи жамоадан кетади. Унинг бўлажак жамоаси Мадриднинг “Реал” клуби бўлиши тахмин қилинмоқда.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум АПЛнинг ўтган 4та турида ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.