Азар “Челси”ни тарк этиб, “Реал”га ўтишга тайёр

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар ушбу мавсум якунланганидан сўнг Мадриднинг “Реал” клубига ўтишга тайёр.

The Telegraph хабарига кўра, белгиялик футболчи Антонио Контенинг жамоадаги ишидан қониқмаяпти ва фаолиятини  давом эттириши учун энг яхши вариант сифатида айнан “Реал”ни кўрмоқда.

Маълумот учун, бу мавсум 27 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасида 25 баҳсда иштирок этди ва 11 та гол киритишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар