Азар
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар жамоасининг бу мавсумдаги асосий мақсади ҳақида гапирди.

“АПЛ – оддий мусобақа эмас. Бу ерда ҳеч нарсага ишониб бўлмайди. Бизда ажойиб мураббий ва ажойиб футболчилар бор. Бизнинг асосий мақсадимиз эса чемпионатни кучили тўртликда якунлаш ва яна Чемпионлар лигасига қайтиш. Икки йил олдин биз чемпион бўлган эдик, агар бу мавсум биз иккинчи ўринни қўлга кирита олмасак, у ҳолда камида 3- ёки 4-ўринни эгаллашимиз керак”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” АПЛнинг ўтган 16та тур якунларига кўра 34 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди.