Азар "Челси"нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар жамоа аъзолари ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра “аристократлар”нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Таъкидлаш керакки, бундан ташқари бельгиялик футболчининг Англия лига кубоги доирасида “Ливерпул”га урган голи мавсумнинг энг чиройли голи деб топилди.

Маълумот учун, Азар бу мавсум “Челси” сафида жами 50та ўйинда майдонга тушди ва 19та гол ҳамда 16та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!