Азар: Чемпионлик учун кураш 3та жамоа ўртасида боради

Лондоннинг “Челси” клуби етакчиси Эден Азар премьер-лиганинг бу йилги мавсумида чемпионлик учун кураш фақат 3та жамоа ўртасида кечади деб ҳисоблайди.

“Чемпионлик учун кимлар курашади? “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль”. Бу икки жамоа жуда яхши ўйин намойиш этишмоқда. Агар биз чемпион бўлишни истасак, мусобақни ана шу икки жамоадан кўра юқорироқ поғонада якунлашимиз керак”, - дейди белгиялик футболчи Goal интернет нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, премьер-лиганинг навбатдаги 14-турида “Челси” айнан “Манчестер Сити”га қарши меҳмонда баҳс олиб боради. Учрашув 3 декабрь Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!