Азар энди керак эмас
Эден Азарнинг яна аввалги даражага чиқишига ҳеч ким ишонмаяпти. “Челси” юлдузи “Рнал”га ўтгандан бери кутилган ўйинни намойиш қила олмаяпти.
Мадридликларни Зинедин Зидан бошқарганда ҳам бельгиялик ҳужумкор футболчига катта ишонч билдирилганди. Бироқ, Карло Анчелотти ҳам худди франциялик ҳамкасби сингари Азарни юқори савияга қайтара олмаяпти.
Шу боис, “Қироллик клуби” уни сотиб юборишга тайёр. Аввалроқ, “Челси” Азарни ортга қайтармоқчи бўлганди. Бош мураббий Томас Тухель бунга кўнмади. Кейинроқ, “Тоттенхэм” варианти чиқди.
Яқинда “Тоттенхэм”ни қабул қилиб олган Антонио Конте ҳам Азарни таклиф қилиш ғоясини маъқулламади ва унинг ўрнига Гарет Бэйлни трансфер қилиш кераклигини айтмоқда.
Фикрлар