Азар кетганидан сўнг "Челси"да 10-рақам кимга насиб этади?
Лондоннинг "Челси" клуб ярим ҳимоячиси Виллиан келгуси мавсум "кўклар" сафида 10-рақамда тўп тепишини айтиб ўтди. Бу рақам Эден Азар "Реал"га ўтиб кетганидан сўнг бўш қолган эди.
"Ўнинчи рақам энди меники. Клубдагилар менинг рақамимни ўзгартиришганлигини маълум қилишди. Бу рақамда тўп тепиш доимо ёққан. Болалигимдан мазкур рақам менга ўзгача ҳиссиётлар тақдим этган ва "Коринтианс"да ҳам ушбу 10-рақамда тўп тепганман", - деди бразиялик футболчи.
Маълумот учун, Виллиан 2013 йилдан буён "аристократлар" сафида фаолият олиб бормоқда.
Фикрлар