Азар ортиқча вазн муаммоси ҳақида гапириб берди

"Реал" ва Белгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эден Азар ўтган мавсумлар оралиғида ортиқча вазн тўплаганини тан олди.

"Ёлғон гапирмоқчи эмасман, "Реал"га ортиқча вазн билан келгандим. Таътил вақтида беш килограмм вазн тўпладим.

Мен жуда қисқа вақт ичида вазн тўплашим ва йўқотишим мумкин. "Лилл"да ўйнаб юрган вақтларим, аниқроғи 18 ёшимда 72-73 килограмм эдим, кейинроқ 75 кило бўлдим. Баъзи кунлари 77 килогача вазн олганман.

Ўтган йили ёзда эса 80 килограм эдим, аммо 10 кун ичида ўша вазнни йўқота олдим", - дейди Азар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!