Азар “Реал”дан нега кета олмаётгани маълум бўлди
“Реал” ҳужумкор футболчиси Эден Азар асосий таркибдаги жойини йўқотганига қарамай, Мадридда кетишга ботина олмаяпти.
Бельгиялик футболчини жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ротацияларга ҳам жалб қилмай қўйди. Клуб мутасаддилари Азарга янги иш жойи қидириш билан банд. Бироқ, ўйинчининг ўзи клубдан кетишга шошилмаяпти.
Маълум бўлишича, бунга Азарнинг рафиқаси ва беш нафар фарзандига Испания пойтахтида яшаш ёқиб қолгани сабаб бўлмоқда. Футболчининг оиласи Мадриддаги ҳаётга шу қадар кўникиб қолганки, бошқа жойга кўчмоқчи эмас.
Азар мадридликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этишини инобатга олиб, ўйнамаса ҳам мўмай маош олиб, Мадридда яшашга қарши эмас.
31 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда олти маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
Фикрлар