Азар "Реал"га қачон ўтиши маълум бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" вингери Эден Азар билан имкон қадар тезроқ шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 28 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери масаласини тезроқ ҳал қилиб, бу ҳақда тезроқ эълон қилишни хоҳламоқда. Аниқроғи, Азар 19 май куни, яъни Испания чемпионати якунланиши биланоқ “Реал”га кўчиб ўтиши режалаштирилмоқда.
Ўз навбатида “аристократлар” эса Азар учун мадридликлардан 140 млн евро талаб қилишмоқда. Боиси, футболчининг лондонликлар билан 2020 йилга қадар шартномаси мавжуд.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида 46та ўйинда майдонга тушди ва 19та гол ҳамда 13та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар