Азар: Сарри Конте ёки Моуриньога ўхшамайди

Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоа бош мураббийи Маурицио Саррини “аристократлар”нинг аввалги мураббийлари билан солиштирди.

“Менга тўп билан муамала қилиш ёқади. Ўз дарвозам олдида эмас, рақиб дарвозаси олдида. Менга бундай ўйин услуби жуда ёқади. У Антонио Конте ёки Жозе Моуриньога ўхшамайди. Ҳозирги тактика бўйича биз тўпни кўпроқ назорат қиляпмиз ва бу жуда ажойиб”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Сарри қўл остидаги “Челси” жорий мавсум АПЛнинг ўтган 4та турининг барчасида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!