Азар учун "Ювентус" ҳам кураш бошлади

Туриннинг "Ювентус" клуби "Челси" вингери Эден Азар учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра А Серия гранди 27 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери борасида қолган рақобатчиларини ортда қолдирмоқчи ва бунинг учун аллақачон “аристократлар”га таклиф юборган.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус”нинг бу борадаги асосий рақобатчиси Мадриднинг “Реал” клуби ҳисобланади. “Қироллик клуби” Азарни сотиб олиш учун ўтган ёзги трансферлар давридаёқ жиддий ҳаракат қилиб кўрган эди.

Маълумот учун, Азар “Челси” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 317та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 97та гол ҳамда 81та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган. Трансфер баҳоси эса 150 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!