Азар: Зидандан қарздорман

Бельгиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Эден Азар франциялик мутахассис Зинедин Зиданнинг "Реал" бош мураббийлигидан кетишига муносабат билдирди.

“Зизунинг кетиши ҳақидаги хабардан хафа бўлдим. Мен айнан ундан илҳомланишимни ўзи ҳам билади. Биз икки ажойиб йилни бирга ўтказдик. Мен Зидандан қарздорман, чунки унга кўп нарса бера олмадим”, - деди Азар Marca нашрига берган интервьюсида.

Франциялик мутахасси "қироллик клуби"ни 2020/2021 йилги мавсум охирида тарк этишга қарор қилди. Унинг бошчилигида жамоа Испания чемпионатида сўнгги тургача "Атлетико" билан чемпионлик курашида иштирок этди. Аммо ғолиблик “матрасчилар”га насиб этди.

Азар жорий мавсум “Реал” сафида жами 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!