Азардан юз ўгиришди

“Реал”да омади чопмаган Эден Азар собиқ жамоаси “Челси”га қайтишни режалаштираётган эди. Аввалига лондонликлар ҳам собиқ юлдузини қайтариб олишга рози бўлди.

Бироқ, жамоа бош мураббий Томас Тухель асосий эътиборини таркибни узоқ муддат жамоа манфаати учун тўп тепадиган истеъдодли ёш футболчилар билан тўлдиришга қарор қилди. Шу боис, лондонликлар 30 ёшли ярим ҳимоячини олмайдиган бўляпти.

Аслида “Қироллик клуби” Азарни Криштиану Роналдунинг ўрнига жамоанинг асосий юлдузи бўлади, деган мақсадда олиб келганди. Бироқ, у испан футболига мослаша олмади.

Жорий мавсумда Эден атиги 14 та учрашувда майдонга тушди. Унинг трансфери 50 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!