Азарсиз қолган "Реал" Эль-Классикода яна бир етакчи футболчисидан фойдалана олмаслиги мумкин
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос Испания чемпионати 26-тури доирасида "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Футболчи "Леванте" билан ўйинни бошқариб борган хакам Хосе Эрнендесни танқид қилган эди. Ушбу вазият эса Примьера раҳбариятига маъқул келмади ва шу сабаб Рамосни дисквалификация қилишлари мумкин.
"Реал" ва "Барселона" ўртасидаги ўйин 1-март куни бўлиб ўтади.
Фикрлар