Азим Аҳмедов: "Қўқон-1912"га қарши ўйин қийин кечади

Шу боис, наманганликлар 2019 йилги CocaColaСуперлига старти олдидан ўз таркибларини анча кучайтиришди.

Айни пайтда Андрей Канчельскис шогирдлари ўқув-машғулот йиғинини пойтахтимиз Тошкентда олиб боришмоқда. “Навбаҳор”нинг навбатдаги машғулоти якунига етганидан сўнг, ПФЛ матбуот хизмати 3 йиллик танаффусдан кейин яна наманганликлар сафига қайтган маҳоратли ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов билан суҳбат уюштирди.

"Суперлиганинг 2019 йилги баҳсларига тайёргарлик  жуда яхши кечди ва бундан барчамиз қониқиш ҳосил қилдик ҳамда янги мавсум ўйинларига ҳаммамиз тайёрмиз. 

Қўқонликларга билан бўладиган баҳс жуда қийин кечиши олдиндан маълум. Боиси, таъкидлаганингиздек, бу “водий дербиси”. Дерби учрашувлари эса азалдан кескин курашлар остида ва жанговар ҳолда ўтган. Бўлажак баҳс ҳам албатта бундан мустасно бўлмайди. Бундан ташқари, мавсумнинг илк учрашувини ҳар қандай жамоа ғалаба билан бошлашни истайди. Шундай экан, “Қўқон-1912” жамоасига қарши кечадиган ўйин анча қизиқарли тарзда ўтади, менимча.    

Бу йилги Суперлига баҳслари жудаям қизиқарли тарзда кечади, деган умиддаман. Боиси, барча жамоалар деярли бир хил кучга эгалар ва қандай футбол намойиш этишни ўрганиб бўлишган. Олдингидек, яққол пешқадам ва аутсайдер клублар йўқ, энди. Шу боис, ҳар бир баҳс кескин ҳамда муросасиз курашларга бой тарзда ўтади, деган умиддаман.

Қайсидир жамоаларни рақобатчи сифатида алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Чунки таъкидлаганимдек, барча клублар деярли тенг кучга эга ва уларнинг барчаси жиддий мақсадлар учун кураш олиб боради. Чемпионлик унвони учун ҳам кўплаб жамоалар кураш олиб боришса керак.

Икки даврали тизим менимча, барча жамоалар учун маъқул вариант. Мен ҳам ушбу тизимни ёқлайман. Боиси, қозонда бори чўмичга чиқади ва ҳеч  қандай эътирозга ўрин қолмайди", - деди Аҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!