Азиз Амонов "Андижон" фанатлари ҳақида: "Ҳақиқий мухлис шунақа бўлади"

“Андижон” клуби ва айниқса, унинг мухлислари ҳақида гап кетар экан, ҳамма вақт ижобий фикрларни эшитамиз.

Айни пайтда Эроннинг етакчи жамоаларидан бири – “Истиқлол” шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Азизбек Амонов “Андижон” матбуот хизматига қуйидагиларни айтди:

“Эроннинг мухлисларига ўхшайдигани фақат битта – “Андижон” ишқибозлари деб айта оламан. Улар ҳам худди эронликларга ўхшаб 90 дақиқа мобайнида ўз жамоасини тиним билмасдан қўллаб-қувватлашади.

Чунки менга бу жамоанинг ишқибозлари ёқади. Ҳақиқий мухлис шунақа бўлади.

Ўзбекистонда уларга ўхшаган мухлислар кўпайишини хоҳлайман. Ҳар учрашувда турли баннерлар билан жамоасини олдинга чорлаб туради.

“Андижон” клуби мана шундай ашаддий ҳамда жонкуяр мухлислари учун ҳам албатта Суперлигада юқори ўринларда бўлишга муносиб”, - дейди Амонов.

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!