Азиз Ғаниев Ироққа қарши ўйин олдидан интервью берди
Миллий тарма жамоамиз ФИФА кунлари доирасида ўтказилиши режалаштирилган иккинчи ўртоқлик учрашуви учун машғулот олиб бормоқда. Дубайдаги йиғинга жалб этилган Азиз Ғаниев ЎФА матбуот хизматига интервью берди:
"Клубга мослашиш жараёнида бироз қийналдим. Бироқ аста-секинлик билан ўзимнинг энг яхши ўйинларимни кўрсатиб, мураббийнинг ишончини қозониб, асосий таркибга кирдим. Худога шукр, ҳозир асосий таркиб футболчисиман ва ҳаммаси жойида.
Ўйинолди машғулот жараёнларида 2-3 киши бўлиб жаримадан зарба йўллашни машқ қиламиз. Мен яхшироқ тепганим учун мураббий буни менга ишониб топширмоқда. Ироқ терма жамоаси анча яхши рақиб. Уларнинг кучсиз ва кучли томонларини ўргандик. Қийин ўйин бўлади.
Мураббий мени қайси позицияда ҳаракат қилишимни истаса, ўша ерда ўйнашга тайёрман. Баъзида Рўзиқул Бердиев ҳам мени ҳимояда ўйнатар эди. Шунинг учун, ўтган ўйинда катта қийинчиликка дуч келмадим. Аслида, майдон марказида ҳаракат қилишни ёқтираман".
Фикрлар