Азиз Ғаниев жамоаси муҳим ғалабага эришди. Ҳамюртимиз эса...

Осиё Чемпионлар лигаси "В" гуруҳи 3-туридан ўрин олган "Шабаб Ал-Аҳли" - "Шаҳр Ходро" учрашуви якунланди.

Беллашув тақдирини биргина гол ҳал қилди. 75-дақиқада Абдалла Суҳаил рақиб дарвозасини ишғол қилдива "Шабаб Ал-Аҳли"га муҳим ғалабани келтирди.

"Шабаб" таркибида фаолият юритаётган ҳамюртимиз Азиз Ғаниев учрашувни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, ҳамюртимиз ўйнаётган жамоа "ОЧЛ-2020" гуруҳ босқичидаги илк ғалабасини расмийлаштирди.

{game}id{/game}

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!