Азиз Ғаниев: Миллий жамоамиз ғалабаси учун ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман
ЎФА расмий "Телеграм" саҳифаси Эрон МТЖга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин ярим ҳимоячимиз Азизжон Ғаниевнинг фикрларини эълон қилди:
"Узоқ муддатли танаффусдан сўнг терма жамоа йиғинига чақирув олиш, албатта, қувонарли ҳолат. Бу ўзига яраша ғурур ва масъулият, деганидир. Пандемия жиддий таъсир кўрсатган халқаро миқёсдаги футболнинг қайтиши ҳар бир футболчи, ҳар бир мухлис учун гўёки катта тантана. Ростини айтганда, томошабинлар қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб, МТЖ сафида тўп суришни барчамиз бирдек соғиндик. Насиб қилса, мазкур ўртоқлик ўйинларида муносиб ҳаракат қилиб, миллий жамоамиз ғалабаси учун ўз ҳиссамни қўшишга тайёрман", - деди ҳамюртимиз.
Фикрлар