Азиз Ғаниев: Рақиб ҳужум қилмаганидан кейин асабийлашади-да
Ads

Бундан бироз олдин ОЧЛ 2-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда БААнинг “Ал Васл” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўйинда Игорь Голбан томонидан киритилган ягона гол қаршиликларга ғалаба келтирди.

Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Насаф” ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев иштирок этди ва ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рақиб нега асабий ўйин қилди?

- "Хужум қила олмаганидан кейин асабийлашади-да! Уларга ўйин бермадик ва жамоа бўлиб ҳужумларга ўтиб уларни довдиратиб қўя олдик", - деб айтиб ўтди