Азиз Ғаниевга ўринбосар топилди! (ФОТО)
Бугун "Бунёдкор" ва "Насаф" ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказди. Жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Меҳмонлар сафида майдонга тушган африкалик футболчилар ёмон таассурот қолдиришмади. 2-рақам остида ҳаракат қилган Файсаль Траоре ҳали ёш эканлигини ва ўсиб боришини Рўзиқул Бердиев алоҳида таъкидлади. Аммо беллашувда тўлиқ ҳаракат қилган ярим ҳимоячининг легионер сифатида бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатлари кўринмади.
Иккинчи бўлимда, 34-рақам остида майдонга туширилган Муҳаммад Кулибали эса тезкорлиги, техникаси ва гавда жиҳатидан бақувватлиги Ромелу Лукакуга ўхшаб кетди. Заҳирадан ўйинга қўшилиб, қашқадарёликларнинг ҳужум чизиғини анчагина жонлантира олди.
Шунингдек, "аждарлар" сафида илк бор майдонга тушган Абубакирризо Турдиалиев майдонни кўра билиши, узатмалари ва фаоллиги билан ўзини кўрсатди. Агарда, "Насаф" Азиз Ғаниевни сотиб юборадиган бўлса, 2002 йили таваллуд топган футболчи унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзод сифатида кўрилмоқда.
Фикрлар