Азиз Тўхтабоев: Биз ҳужум қилмасак, автоголлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди

"Бугун очилиш ўйини эди ва ғалаба қозонишни ният қилган эдик. Ҳимоядаги иккита қўпол хато қимматга тушди.

Тан оламан, менда Про лицензияси йўқ. Аммо ғалаба қозониб турсак, ҳеч ким ишдан олинмаса керак. Ҳужумчимиз Шахбоз Эркиновда жароҳат бор эди. Тўғри, бугун ўйиндаги барча голни самарқандликлар киритишди. Аммо биз ҳаракат қилмасак, рақиб ҳеч қачон автогол содир этмайди. Бизнинг босимимиз самараси ўлароқ ушбу хатолар юзага келди ва гол киритишга эришдик.

Қувондиқ Рўзиев терма жамоа йиғинидан келиб қўшилган эди ва шу боис уни иккинчи бўлимда захирага олдим", - деди Азиз Тўхтабоев.

Шаҳзод Холбоев, Бахтиёр Тоштемиров (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!