Азиз Тўхтабоев: Биз учун жуда аламли ўйин бўлди

Суперлиганинг 25-турида «Андижон» жамоаси ўз майдонида бу сафар «Қўқон-1912»ни қабул қилди. Мазкур тўқнашувида эса томонлар муроса кўчасини танлашди – 1:1. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса дастлаб «Қўқон-1912» бош мураббийи Азиз Тўхтабоев иштирок этди.

- Бугунги ўйинни ўзинглар ҳам кўрдинглар, ҳақиқий жанговор ва дербига мос учрашув бўлди, - дея гап бошлади, Тўхтабоев. - Албатта, баҳс тугашига 10 сония қолганида ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юборганимиз жуда аламли бўлди. Шунча сабр қилдик-у, аммо йигитлар 10 сония чидаб тура олишмади. Албатта, «Андижон» жамоаси ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Ҳар доим водий клублари – «Навбаҳор», «Нефтчи», «Андижон» ва «Қўқон-1912» ўзаро бир-бири билан ўйнашганида шунда муросасизлик бўлади. Бугун футболчиларимизга эътирозимиз йўқ. Улар борларини бериб ўйнашди. Жамоамиз мухлисларига ҳам катта раҳмат.

- Қўқонликлар мезбонларга қараганда устунликка эришди десак бўлади. Лекин одатда ютаётган жамоа аъзолари ўйинни чўзишга уринишади ва бундай пайтда жазоланишади. Бугун ҳам шу ҳолат ўз исботини топгандек. Бунга қандай қарайсиз?

- Битта вазиятда дарвозабонимиз майдонда ётиб олган ҳолатда ўйинни чўзган бўлиши мумкин. Эътибор берган бўлсангиз, ўзим ҳам шогирдларимга ётиб олмасдан тур деб бақириб турдим. Чунки ўзим ҳам вақт чўзишни ёмон кўраман. Бу нарса футболнинг зиёнига ишлайди. Футбол 90 дақиқа ва қўшимча вақтларигача ўйналади. Баъзи футболчилар эса буни яхши тушунишмайди. Ётиб олгани билан барибир ўша кетган вақт қўшиб берилади. Лекин қолган вазиятларда йигитларимиз вақт чўзишгани йўқ. Қолаверса, бизнинг томонимиздан ҳам ҳеч қачон вақт чўзиш бўйича кўрсатма бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

- Жамоангиз ғалаба қозонаётган маҳалда кўплаб қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Акс ҳолда «Қўқон-1912» аллақачон ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Аммо охирги сониялардаги гол ўзингиз айтганингиздек аламли бўлди. Ўша вазиятдан келиб чиқиб кўпроқ кимга эътироз билдирасиз?

- Ҳеч кимга эътирозимиз йўқ. Чиндан ҳам голли имкониятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Ўз майдонимизда ОКМКга қарши учрашувда ҳам жуда кўплаб вазиятларга эга бўлиб ҳам ютқазиб қўйдик. Керак бўлса, ўшанда ҳисоб 5:3 бўлиши керак эди. Бунда ҳам мен имкониятлардан ўртача фойдалаганимизда шундай бўларди демоқчиман. Кейин ҳисоблаб чиқсак, рақиб дарвозасига 20 тадан ортиқ зарба берганмиз. Тан олайлик, ўша куни ОКМК дарвозабони ҳам яхши ўйнади.

- Бугунги дурангни мағлубиятга тенг деса бўладими?

- Футболда ўзимиз ҳам шундай вазиятга тушиб қолишимиз мумкин. Биз шунча ҳужум қилдик, аммо рақиб 90+4-дақиқада гол урди. Футбол бу ҳиссиётларга бой ўйин. Хоҳласак-хоҳламасак ўзимиз ҳам кўчада футбол ўйнаётиб охирида гол урсак хурсандчилик қилиб юборамиз. Рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, бугун икки очко йўқотдик. Энди охирги турда ўз майдонимизда «Навбаҳор»ни мағлуб этиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Албатта, «Андижон»га ҳам охирги учрашувда омад тилайман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
27/11/2019 22:32
НАВБАХОР сокканни кил санам КОКОНД га пулла уйинни нима кераги 8 уринми 10 уринми дом СОККА онасинни эмсин
&
Сурхон
27/11/2019 21:40
Вадим Абрамовни арваладзе олдида хурмати чексиз экан.
&
Сурхон
27/11/2019 21:37
Кукон-1912 суперлигада колди. Кейинги уйинларда омадлар тилайман.
Mirali Hcerali
27/11/2019 21:04
яхши уйин булибди афсус ойнаи жахонда олиб бермади кура олмадик
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
27/11/2019 21:00
sayt hodimlari ishlangla uyin tugagani qachon. hamma uyinlarni. matbuoti chiqishi kerak. Pahtakor Bunyotkor uyinni kurmadim. toshkentli muhlisla. Bunyotkor muhlislari uzlari aytapti uyin shubhali deb uyin kurganla bormi uzi qanday utdi. Nasaf sugdiyona uyinni kurdim. shunchaki. fudbol kurdim holos. boshqa fikr berib bulmaydi