Азиз Тўхтабоев: "Локомотив"га қарши баҳсда ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик

Суперлига 20-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бугунги баҳсда ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик. Шу мақсад йўлида тайёргарлик олиб боргандик. Мухлисларимиз ҳам ғалабали ўйинларга ўрганиб қолишганди. “Локомотив”дек кучли жамоаларга қарши баҳсда дуранг натижа ҳам ёмон эмас. Бугунги учрашувда хатолар бўлди. Битта хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Камчиликлар устида ишлаймиз.

Ўз майдонимизда босим остида тўп суришга тўғри келади. Қўқонлик мухлислар анча талабчан. Биз уларнинг талаб ва истакларини қондиришни истаймиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
21/09/2019 08:29
Рахмат сенга фаргона мухлиси гап йук омад берсин
Кахрамонжон Сафаров
21/09/2019 08:27
Э ука койил коладиган уйин булди барака топинг командани янги кабул килгвн вактингизда Кукон Супер лигада колади деб ваъда берган эдингиз уйинлар бир-биридан очилмокда, Лахтакорни кубок уйинларида ер тишлатган эдинглар Локомотив эса бошига курт тушган куйдек гарангсираб колди омад Кукон жамоасига деб коламиз