Азиз Тўхтабоев: Мухлислардан узр сўрайман
Ads

"Бугунги ўйинда фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушган эдик. Футболчиларга орқага йўл йўқ эканлигини тушунтиргандим. Гол уришни ҳаддан ташқари кўп истаганлариданми билмадим нимагадир футболчиларда вазиятлардан фойдаланишда совуққонлик етишмади. Аксинча рақибларимиз кам сонли ҳужумларини гол билан якунлашди.

Агар барча вазиятлардан унумли фойдаланганимизда ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Бугунги учрашувда бизни қўллаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Мағлубият учун улардан узр сўрайман. Кейинги ўйинларда вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қиламиз", - деб Тўхтабоевнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.